O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАРОҚЧИ

Tasnif: йўлтўсар', • босқинчи'. -Дод! Войдод ! Қароқчи босдии" довон орқасидан икки хотин фарёд кўтариб чиқди (Мирзакалон Исмоилий). Туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз (ДС, 425) асли 'босқин', ' талон-торож' маъносини англатган қарақ сўзидан (ССТТН, II, 46) -чы қўшимчаси илан ясалган; ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (қара + қ -қарақ) + чы = қарақчи > қäрâқчи. Қарақ сузи асли ' поилаш' маъносини англатиб, кара- феъли 'пойла' маъносидан -қ қўшимчаси билан ясалган.