O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАРСАК

Tasnif: кафтларни бир-бирига урганда чиқадиган товуш', ' чапак'. Оломоннинг қ а р с аг и остида Нарзи тоға дастурхон кўтариб вагонга чиқиб борди (Ш.Тошматов). Бу от эски ўзбек тилида каре товушга тақлид сўзидан (Девон, I, 333: қарс-қарс - 'кўл уриш, чапак чалишдан чиққан товуш') -а қўшимчаси билан ясалган феълга, (ССГГН. II, 49,қарсамоқ бить в ладоши ) к қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик а унлилари ä унлиларига алмашган: (карс + а = карса-) + к - қарсак > қäрсäк.