O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАСМОҚ

Tasnif: кийим-кечак устида пайдо бўлган кир қатлами . Шунча юриб, нима орттирдинг? Мана шу чапон билан қасмоқ дўппиними? (Сайид Аҳмад). Бу от асли қадимги туркий тилдаги 'тери' пустлоқ' маъносини англатган қас отидан (ДС 430) эски ўзбек тилида -ма ( < -ба) қўшимчаси билан ясалган феълга —қ қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (қас + ма - қасма-) + қ = қасмақ > қäсмâқ.