O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАТИҚ

Tasnif: Қайнатилган илиқ сутга қатиқдан томизғи солиб таййорланадиган маҳсулот'. Сутдан оғзи куйган қ а т и қ н и ҳам пуфлаб ичади (Мақол). Бу от қадимги туркии тилда 'аралаштир-', 'қўш-- маъносини англатувчи қат- феълидан (ДС, 432: Чат- И) -(ы)к қўшимчаси билан ясалган (Девон, I, 382); кейинчалик ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қат- + ық = қатық > кäтиқ. Қадимги туркий тилда қатық сўзи 'овқатга қўшиб истеъмол қилинадиган масаллиқ' маъносини англатган (девон, I, 382), ҳозирги маъноси маънода торайиш ҳосланиш воқе бўлиши натижасида юзага келган.