O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАТНА

Tasnif: маълум бир жойга, машғулотга мунтазам бориб-келиб тур-'. [Зиёдахон] ўтган йил қиши билан районга докторга қ а т н а д и (Абдулла Қодирий). Бу феъл қадимги туркий тилда ' қават ’, ' тахлам' маъносини англатувчи қат I сўзидан (Девон, I, 311) -ла қўшимчасининг -на шакли билан ясалган (Қирғиз тилида бу сўз қатта— шаклига эга: КРС, 359); кейинчалик ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: қат I + на ( < ла) = қатна— > қäтнä—. Бу феъл қадимги туркий тилда ' қайтар—' маъносини англатган бўлиб (ДС, 436), ҳозирги маъноси маъно кенгайиши натижасида юзага келган.