O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАТНАШ

Tasnif: бирор иш—ҳаракатда, муҳокамада иш- тирок эт-'. Газета—журналларга қатнашиб ту р а м а н, яқинда бир кичкина китобим ҳам босилиб чиқди (Б.Раҳмонов). Бу сўз эски ўзбек тилида ' аралаштир-', 'қўш-' маъносини англатган қат— феълининг (ДС, 432: қат— II) 'ўзлик' маъносини ифодаловчи —(ы)н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан ' бирга' маъносини ифодаловчи —(а)ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган; —(а)ш қўшимчаси қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; кейинчалик а унлилари ä унлиларига алмашган: (қат— + ын = қатын—) + аш = қатынаш- > қатнаш- > қäтнäш-.