O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАҚРА

Tasnif: сувсизликдан қуриб қол-'. Кимсасиз чўл. Қуёшнинг жазирама иссиғидан ҳамма ёқ қ а қ р а б к е т г а н (А.Ҳайдаров). Бу феъл қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, 'сувсизлан-' маъносини англатган қақ- феълидан -(ы)р қўшимчаси билан ясалган қақыр сифатига -а қўшимчасини қўшиб ясалган; қадим- ги туркий тилдаёқ иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (Девон, И, 255: қақрашды); ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: (қақ— + ыр = қақыр) + а = қақыра- > қақра- > қäқрä-.