O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚИЗАМИҚ

Tasnif: болаларда баданга қизил тошма тошиши ва иситма билан кечадиган юқумли касаллик'. Онанинг назарида қизининг юзига қ и з а м и қ то- шиб, шабадада сувланиб кетганга ўхшарди (Иброҳим Раҳим). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли 'қизил тус ол—' маъносини англатган қыз- феълининг (ДС, 450) кучайтириш маъносини ифодаловчи —а қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан —муқ қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик ўзбек тилида учинчи бўғиндаги у унлиси ы унлисига, а унлиси ä унлисига алмашган, сўнгра ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (қыз- + а = қыза-) + муқ = қызамуқ > қызамық > қизäмиқ. Бу от Маҳмуд Кошғарий луғатида қызлäмуқ шаклида келтирилган (Девон, I, 480); бу сўз таркибида кучайтириш маъноси -ла қўшимчаси билан ифодаланган.