O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БУЛАМИҚ

Tasnif: ’сут билан ундан тайёрланадиган аталасимон овқат’. Бир-икки кун сутли овқатлар, б у л а м и қ еб турсинлар (Мирмуҳсин). Бу от қадимги туркий тилдаги ’қориштир-’ маъносини англатувчи була- феълидан (ЭСТЯ, И, 254) -мық қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, И, 259); кейинчалик а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: була- + мық = буламық > буламиқ.