O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚИЗҒАЛДОҚ

Tasnif: баҳорда очиладиган лоласимон гулли ёввойи ўт'. Мол боқиб юрган болалар онда-сонда кўринган лолақизғалдоқ ва чучмомаларни ўзлариники қилишга талашиб юрардилар (Абдулла Қодирий). Лолақизғалдоқ қўшма сўзи таркибида қатнашадиган бу от асли қадимги туркий тилда 'қизил туе ол ' маъносини англатган қыз- феълининг (ДС, 450) эски ўзбек тилида кучайтириш маъносини ифодаловчи —ға қўшимчасини ҳамда 'ўзлик' маъносини ифодаловчи —л қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан —дақ қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: [(қиз— + ға = қызға—) + л = қызғал—] + дақ = қизғалдақ > қизғäлдâқ.