O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚИЙ

Tasnif: қўй, эчки, туя қумалоқларидан иборат гўнг қатлами'. Қўйларнинг тагида ётган икки йиллик қ и й н и палахса-палахса қилиб кўчирдик. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли қығ тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 142; ДС, 440), эски ўзбек тилида бу сўз охиридаги ғ ундоши й ундошига алмашган (ССТГН, И, 101; КРС, 478), кейин — чалик ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қығ > қый > қий.