O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚИЙҚИНДИ

Tasnif: матони, қоғозни кесганда ҳосил бўладиган чиқинди'. Менинг уйимда ҳар хил қ и й - қиндилар бор, ўшани олиб келаман-да, кос— тюмчалар тикамиз (Н.Назаров). Бу сўз эски ўзбек тилида 'ётиқ ҳолатда кес—' маъносини англатувчи қый— феълининг кучайтириш маъносини ифодаловчи -(ы)қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига ' ўзлик' маъносини ифодаловчи -(ы)н қўшимчасини, сўнгра -ды сифатдош қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; маъно тараққиёти натижасида бу сўз отга кўчган; қўшимча қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: [(қый— + ық = қыйық-) + ын = қыйықын-]+ ды =қыйықынды> қыйқынды> қийқинди.