O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚИЙҚИР

Tasnif: томоқдан бетартиб қатгиқ овоз чиқар—' қичқир—'. Халқ кулади, олқишлайди, қ и йқ и р а д и (Т.Обидов). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл қықыр— тарзида талаффуз қилинган (ДС, 445), айни вақтда қыйқир- шакли ҳам мавжудлигига ишора қилинган (ДС, 442). Маҳмуд Кошғарий луғатидаги уры қықы жуфт сўзидан (Девон, III, 247) кўриниб турибдики, қадимги туркий тилда оти мавжуд бўлиб, қық товушга тақлид сў- зидан — ы қўшимчаси билан ясалган. Ўзбек тилидаги қийқилла- феъли эса қийқ товушга тақлид сўзидан — илла қўшимчаси билан ясалган. Демак, бу товушга тақлид сўзининг қый ва қийқ шакллари мавжуд, таҳлил қилинаётган феъл гўё қадимги туркий тилда шаклидан, ўзбек тилида эса қыйқ шаклидан — (ы)р қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қық + ыр = қықыр- > қиқир—; қыйық + ыр = қыйықыр— > қийқир—.