O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚИМИЗ

Tasnif: бия сутини чайқатиш, шопириш билан тайёрланадиган шифобахш ичимлик'. Корсондаги қ им и з тугаб, шўрва ҳам ич илди (Абдулла Қодирий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли 1 чайқал-', ' тўлқинлан-' маъносини англатган қум- феълидан (Девон, II, 35) -(у)з қўшимчаси билан ясалган (ДС, 466): қум- + уз = қумуз. Қадимги туркий тилдаёқ бу сўз қымыз тарзида ҳам талаффуз қилинган (Девон, I, 346); ўзбек тилига кейинги шакли етиб келиб, унинг таркибидаги ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қымыз > қимиз.