O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КОВ

Tasnif: алангасиз куйдирилган пахта' (табобатда яра—чақага қўйилади). Ёш ҳаким кечгача қилич ярасига қ о в қўйиб, малҳам суртиш .. билан овора бўлди (М.Осим). Қадимги туркий тилда 'чақмоқ чақиб ёндириладиган пилик' маъносини англатган бу от асли қaw тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 169); кейинчалик а унлиси â унлисига, w ундоши в ундошига алмашган: қaw > қâв; маънода ҳам ўзгариш юз берган: 'ўта қуруқ пахтадан эшилган пилик' — 'оловсиз куйдирилган қуруқ пахта'.