O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОВЗОҚ

Tasnif: дуккакли ўсимлик донини, маккажўхори сўтасини ўраб турувчи пўстлоқ'. Бу от қадимги туркий тилдаги 'ўра-' маъносини англатган қавса— феълидан (ДС, 437) -қ қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик ўзбек тилида с ундоши з ундошига, а унлилари â унлиларига алмашган: қавса— + қ = қавсақ > қâвзâқ. Асли қавса— феъли ҳам 'ўраб турувчи нарса', 'идиш' маъносини англатган қаб ( > қап) отидан (ДС, 420) қўшимчаси билан ясалган. Қавзақ (қовзоқ) сўзи ўзбек тилида қозақ (қўзоқ) шаклида ҳам ишлатилади (ЎТИЛ , II, 630); бунда биринчи бўғиндаги ав товушлари о унлисига алмашган.