O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОВОҚ I

Tasnif: палак отиб ўсадиган, шапалоқ баргли, карнайсимон йирик сариқ гулли полиз ўсимлиги ва унинг ҳосили'. Кечаги қо в о қ сомса жуда хушхўр экан. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли қабақ тарзида талаффуз қилинган (ДС, 399); кейинчалик ўзбек тилида б ундоши в ундошига, а унлилари â унлиларига алмашган: қабақ > қâвâқ. Бу сўз асли қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ’думалоқ шакл ол-’ маъносини англатган қаб- феълидан -(а)қ қўшимчаси билан ясалган бўлса керак (қаппай- сўзига берилган изоҳга қаранг).