O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОВОҚ II

Tasnif: кўз косасининг очилиб-ёпилиб турадиган қобиғи'. Миршабнинг осилиб турган қ о в о ғ и н и .. кўриб, Матқовул аллақандай бўлиб кетди (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от қапақ тарзида талаффуз қилинган (ДС, 420: қапақ II 'веко'), бу сўзнинг ўша даврда қабақ шакли ҳам юзага келган (Девон, I, 363). Асли бу сўз қадимги туркий тилда қаб отининг ' идиш', 'ўраб турувчи нарса' маъносидан (ДС, 420) кичрайтириш маъносини ифодаловчи — (а)қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинчалик б ундоши в ундошига, а унлилари â унлиларига алмашган: қаб + ақ = қабақ > қавақ > қâвâқ.