O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОВУЗ

Tasnif: тариқ пўсти', 'тариқ пўсти солиб тайёр- ланадиган бешик тўшаги'. Орқасига қаттиқ қ о в у з ботган тўдак чинқириб-чинқириб йиғлайди (Ғ.Расул). Бу от қадимги туркий тилдаги 'ўраб турувчи нарса', 'идиш' маъносини англатувчи қаб отига (Девон, III, 160) -у (< —ы) қўшимчасини қўшиб ясалган феълдан —з қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик б ундоши в ундошига алмашган (ССТТН, II, 29); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: [қаб + у (< ы) = қабу- ] + з = қабуз > қавуз > қ âвуз.