O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОВУН

Tasnif: қовоқгўллилар оиласига мансуб, ҳосили йирик, ширин ва этли, ичи ғовак бир йиллик полиз ўсимлиги'. Қ о в у н г а қаранг. Ҳар бири туянинг калласидай (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли қағун тарзида талаффуз қилинган (Девон, I, 388; ДС, 406); кейинчалик ғ ундоши в ундошига, ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: қағун > қавун > қâвун. Сўзлашув нутқида бу сўз қавин тарзида ҳам талаффуз қилинади.