O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОВУР

Tasnif: қизитилган ёғда пишир-'. У бир қошиқ ёғни қозонга солиб, пиёз қ о в у р д и (Ойдин). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асосан қоғур- тарзида талаффуз қилинган бўлиб, Маҳмуд Кошғарий бу сўзнинг юмшоқ w билан талаффуз қилинадиган шакли ҳам бор деб таъкидлайди (Девон, II, 85). Демак, ўзбек тилида бу сўзнинг қowyp- шакли таркибидаги о унлиси а унлисига алмашган, w ундошининг юмшоқлик белгиси йўқолган: қоғур— > қowyp- > қовур-> қавур—.