O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОВУРҒА

Tasnif: умуртқадан чиқиб, кўкрак қафасини ташкил қиладиган ёйсимон энсиз суяк'. Мана, уринг, синдиринг қовурғамни! Қўрқмай кўя қолинг, арз қилмайман (Абдулла Қаҳҳор). Бу от қадимги туркий тилда 'ўраб турувчи нарса' маъносини англатган қаб сўзидан (Девон, III, 160) — (у)р қўшимчаси билан ясалган феълга —ға қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик б ундоши в ундошига, биринчи бўғиндаги а унлиси â унлисига, учинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган: (қаб + ур = қабур—) + ға = қабурға > қавурға >қâвурғä.