O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОВУҚ I

Tasnif: сийдик пуфаги'. Қ о в у ғ и бўш ўқувчига дарс пайтида ҳам ташқарига чиқиб келишга рухсат берилади. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли 'ўров', 'халта' каби маънони англатган қаб отидан (Девон, III, 160) кичрайтириш маъносини ифодаловчи — (у)қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинчалик б ундоши в ундошига алмашган (Девон, III, 179); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: қаб + уқ = қабуқ > қавуқ > қâвуқ I.