O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОЗИҚ

Tasnif: қоқиб киритишга мўлжалланган учи ўткир ёғоч ёки бирор қатгиқ жисм'. Қирғоққа яқин ерда тўрт қ о з и қ устида каттакон бир қайиқ турар эди (Абдулла Қаҳҳор). Қадимги туркий тилда шундай маънони англатган от асли қазғуқ тарзида талаффуз қилинган (ДС, 439), кейинроқ қазуқ шакли юзага келган (ДС, 439). Маҳмуд Кошғарий луғатида бу сўзнинг қазу— НУҚ шакли келтирилган (Девон, III, 393; ДС, 439). Кўри- надики, бу сўзнинг дастлабги шакли қазунуқ бўлиб, қадимги туркий тилдаги 'ковла-' маъносини англатувчи қаз- феълининг манбаларда акс этмаган 'уриб кирит-' маъносидан — (у)қ қўшимчаси билан ясалган отга кичрайтириш маъносини ифодаловчи — (уқ қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик н ундоши ғ ундошига алмашган ва бора-бора бу ундош талаффуз қилинмай қўйган, шундан сўнг ёнма—ён келиб қолган уу унлиларидан бири талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида а унлиси â унлисига, у унлиси и унлисига алмашган: (қаз- + yн = қазун) + уқ = қазунуқ > қазуғуқ > қазууқ > қазуқ > қâзиқ.