O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОПАҒОН

Tasnif: қопиб, тишлаб оладиган', ' қопонғич'. Лайчамиз катта бўлиб, қ о п а ғ о н чиқиб қолди. Қадимги турк хоқонларидан бирининг номи сифатида ишлатилган бу сўз асли қапаған тарзида талаффуз қилинган (ДС, 420); асли қап— феълининг 'ҳамла қил—1 маъносидан ' такрор' маъносини ифодаловчи -а қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига —ған сифатдош қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик ўзбек тилида биринчи, учинчи бўғинлардаги а унлилари â ун — лиларига, иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган: (қап- + а = қапа-) + ған = қапаған > қâпäғâн.