O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОР

Tasnif: ҳаводаги сув зарраларининг совуқдан бирикиши натижасида юзага келадиган оқ пар шаклидаги ёғин'. Кўча ва томлар қ о р д а н оқара бошлаган (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли қар тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 162; ДС, 422); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: қар > қâр. ДСда бундай маънони англатувчи сўзнинг қағар шакли ҳам келтирилган (405 : қағар 'снег'); демак, бу сўзнинг қар шакли қағар шаклидан ғ ундошини ва унинг ёнидаги а унлисини талаффуз қилмаслик натижасида юзага келган: қағар > қаар > қар.