O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОР

Tasnif: суюқ, майда нарсаларни бир-бирига ара- лаштир—'. Қўй сути, қўй мойига упадек унни қ о р и б, .. Кўмма қилади дарров, Шувоқ илдизни ёқиб (Қуддус Муҳаммадий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ' бирга қўй-\ 'тартиб билан тахла-' маъносини англатган қа— феълига (ДС, 399) кучайтириш маъносини ифодаловчи -р қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (Девон, II, 154 : қарылды); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: қа- + р = қар— > қâр-.