O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОРОНҒИ

Tasnif: нурсиз',' қоронғиликка чўмган'. Дарча очилиши билан қ о р о н ғ и ҳужрага совуқ ёпирилиб кирди (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сифат асли 'кўмир тусидаги', 'энг тўқ ранг' маъносини англатган қара сифатидан —н қўшимчаси билан ясалган отга —ғу қўшимчасини қўшиб ясалган (ДС, 424 : қаранқу); кейинчалик сўз охиридаги у унлиси и унлисига, ӊ ундоши н ундошига, ӊ ундоши ғ ундошига, а унлилари â унлиларига алмашган, унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: ( қара + ӊ = қараӊ) + қу = қараӊду > қараӊды > қараӊғы > қаранғи > қâрâнғи. Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида ҳам сифат, ҳам от маъносини англатади; қадимги туркий тилда бу сўз охиридаги қўшимчанинг —ду ва —ғу шакллари ёрдамида сифат отдан фарқланган: қараӊду - сифат, қараӊғу - от (ДС, 124).