O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОШИҚ

Tasnif: маълум миқдордаги овқатни идишдан олиб, оғизга солишда ишлатиладиган рўзғор буюми'. Сулаймонов қаймоқдан бир қ о ш и қ олиб ичди-да, бирдан афти буришди (Абдулла Қаҳҳор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли қашуқ тарзида талаффуз қилинган (Девон, I, 364; ДС, 432); кейинроқ қашық тарзида талаффуз қилиш ҳам юзага келган (ДС, 431); ўзбек тилида қашық шакли таркибидаги а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қашық > қâшиқ. Бу от асли -қ қўшимчаси билан ясалган, лекин бу ясалишга асос бўлган феъл манбаларда ўз аксини топмаган.