O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОҚИЛ

Tasnif: ’ бирор нарсага оёғини уриб ол—'. Зағчакўз қоронғида .. туртиниб, бир дўнг ерга қ о қ и л и б кетди (Парда Турсун). Бу сўз эски ўзбек тилида 'зарб билан ур-' маъносини англатувчи қақ- феълининг 'ўзлик маъносини ифодаловчи -(ы)л қўшимчаси билан ҳосил қилинган шакли бўлиб, маъно тараққиёти натижасида мустақил сўз даражасига етган: ЎТИЛда (II, 608) қоқилмоқ сўзига мансуб деб берилган маънолар асли шу сўзники, биринчи маъногина қоқ— феълиники.