O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БУРУН III

Tasnif: ’илгари’, ’олдин’. Кўчатларнинг аҳволи бурун қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. Бу сўз ’ҳид билиш аъзоси’ маъносини англатувчи бурун отининг ’олдинги’, ’илгариги’ маъноси асосида юзага келган (ЭСТЯ, II, 270): нарсанинг (аъзонинг) номи ўзаро боғлиқлик асосида пайтни (’аввалги’) англатишга хизмат қилдирилган.