O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚУЙОШ

Tasnif: ўз атрофида айланувчи ҳамма осмон жисмларига ёруғлик ва иссиқлик таратадиган планета1. Булут тарқаб, қ у ё ш нурлари таралса, кишининг кўнгли ёришади. Қадимги туркий тилда 'жазирама', ' энг иссиқ ҳарорат' маъносини англатган бу от асли қуйаш тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 187; ДС, 464) : кейинчалик ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: қуйаш > қуйâш. Бу сўзнинг планета номи сифатида ишлатилиши маъно тараққиёти натижасида қадимги туркий тилдаёқ юзага келган (Девон, II, 390): 'энг иссиқ ҳарорат' — 'иссиқлик таратувчи самовий жисм'.