O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚУЙУЛ

Tasnif: суви, суюқлик қисми камайиб, қуюқ ҳолатга кел—Мастава қайнайвериб, қ у ю л и б қ ол и б д и. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли қой- ёки қойи- || қойу- феълининг 'ўзлик' маъносини ифодаловчи қўшимча қўшилган шаклига тенг (ДС, 453); қуйул— сўзини қуйуқ сифати билан қиёслаш буни очиқ кўрсатади; лекин қадимги туркий тил акс эттирилган манбаларда бундай феъл келтирилмаган. Қадимги туркий тилдаёқ бу сўз таркибидаги о унлиси у унлисига алмашган (бундай алмашув қуйуқ сўзида ҳам ўз аксини топган: Девон, III, 180): қой— + ул = қойул— > қуйул—.