O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚУЙУҚ

Tasnif: суюқ қисми нисбатан оз'. Баъзи кунлари қ у ю қ қаймоқ билан нонушта қиламиз. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сифат асли қой- ёки қойи- || қойу- феълидан —(у)ғ қўшимчаси билан ясалган (ДС, 453); қуйуғ сўзини қуйул- сўзи билан қиёслаш буни очиқ кўрсатади; лекин қадимги туркий тил акс эттирилган манбаларда бундай феъл келтирилмаган. Қадимги туркий тилдаёқ бу сўз таркибидаги о унлиси у унлисига алмашган (бундай алмашув қуйул- сўзида ҳам ўз аксини топган: ДС, 453); ўзбек тилида сўз охиридаги ғ ундоши қ ундошига алмашган: қой- + уғ = қойуғ > қуйуғ > қуйуқ.