O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚУЛОЧ

Tasnif: елка баландлигида кўтариб керилган икки қўлнинг ўрта бармоқ учлари оралиғидаги узунлик'. Эҳ— ҳа, бу ёқ бир қ у л о ч паст, у ёқ бир ярим қ у л о ч чамаси баланд бўлса, тоза бўлган экан ишларимиз! (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўзни (ДС, 464) Маҳмуд Кошғарий қол оти ва а:ч- феълидан тузилган деб изоҳлайди (Девон, I, 340). Аввало, қадимги туркий тилда ач- феъли таркибидаги унли қисқа, аксинча, қо:л сўзи таркибидаги унли чўзиқ бўлган; муҳими - от ва буйруқ шаклидаги феълдан таркиб топган бирикманинг бир сўзга бирлашувига ишониш қийин, бундай изоҳ "халқ этимологияси"га ўхшаб кетади. Аниқ бўлмаса-да, бошқача изоҳ тарафдоримиз: бу сўз қо:л оти билан уч отидан таркиб топган; кейинчалик о: унлиси у унлисига, иккинчи бўғиндаги у унлиси эса â унлисига алмашган: қо:л уч = қо:луч > қулуч > қулâч.