O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚУЛОҚ I

Tasnif: эшигиш аъзоси1. Қий-чув , чақир-чуқур қ у л о қ н и кар қилади ( Абдулла Қаҳҳор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от қулақ, қулғағ, қулқақ, ҳатто қулхақ шаклларида талаффуз қилинган (ДС, 465); Маҳмуд Кошғарий бу талаффуз шаклларидан қулақ шаклини тўғри деб таъкидлаган (Девон, I, 364). ПДПда бу сўз қолақ, қолқақ тарзида берилган (414— бет). ДСда ҳавола тарзида қолғақ, қолқақ шакллари ҳам келтирилган (454- бет). Бу сўзнинг талаффуз шаклларини қиёслаб, биринчи бўғинда унли алмашинуви, шу бўғин охирида ундош алмашинуви ва тушиши воқе бўлганини айтиш мумкин. Бу от асли қул- феълининг 'такрор' маъносини ифодаловчи -ға қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан —қ қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик ғ ундоши талаффуз қилинмай қўйган, иккинчи бўғиндаги а унлиси â унлисига алмашган: (қул- + ға = қулға-) + қ = қулғақ> қулақ > қулâқ. Қадимги туркий тил акс эттирилган манбаларда қул- (қол-) феъли мустақил сўз сифатида келтирилмаган; Маҳмуд Кошғарий луғатида берилган қулақлиғ не (тутқичли нарса) мисоли асосида қул- феъли асли 'тут-1, 'ушла-' (бу ерда - товушни) маъносини англатгани маълум бўлади. Худди шу маъно ўзбек тилидаги ' катта сувдан кичик сув ажраладиган ер' маъносини англатувчи қулақ II сўзи асосида ҳам ётади (1 сувни тутиб қолиш ўрни').