O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚУМУРСҚА

Tasnif: майда чумоли'. Ерга офтоб тегиши билан қумурсқа инининг ёнида тупроқ уюми пайдо бўлади (Адҳам Раҳмат). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли қумурсға тарзида талаффуз қилинган (ДС, 466), кейинчалик ғ ундоши қ ундошига (ССТТН, II, 93), ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: қумурсға > қумурсқа > қумурсқä. Бу от асли қадимги туркий тилдаги қум- феълининг 'ғимирла-' маъносидан (Девон, II, 35) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи —(у)р қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига 'мойил' маъносини ифодаловчи —сы қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан —ға қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик ы унлиси талаффуз қилинмай қўйган, г ундоши қ ундошига, а унлиси ä унлисига алмашган: [(қум- + ур = қумур—) + сы = қумур- сы—] + ға = қумурсиға > қумурсға > қумурсқä.