O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚУСУҚ

Tasnif: қайт қилиб ташланган овқат'. Бу гал қусуқ бояги қатиқ аралаш кўкинтил ва сарғим- тил нарсалар эди. (Абдулла Қодирий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от ' қайт қил-' маъносини англатувчи қус- феълидан (ДС, 470) -(у)ғ қўшимчаси билан ясалган (ДС, 471); кейинчалик эски ўзбек тилида бу сўз охиридаги ғ ундоши қ ундошига алмашган: қус- + уғ = қусуғ > қусуқ. Бу сўзнинг Махмуд Кошғарий луғатида қусиғ шаклида берилиши (Девон, I, 357) ғайритабиий: қус— феъли таркибидаги у унлисига монанд ҳолда —қ қўшимчаси олдидан у унлиси орттирилиши лозим эди.