O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚУТУЛ

Tasnif: кўнгилсиз, оғир, хавотирли ҳолатдан халос бўл—'. "Билдим”, — дедим, тутилдим, "Билма- дим", - дедим, қутулдим (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли қут- феълига 'ўзлик' маъносини ифодаловчи —(у)л қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (Девон, II, 138; ДС, 474): қут— +ул = қутул-; лекин манбаларда 'халос бўл-' маъносини англатган қут— феъли акс эттирилмаган. ДСнинг 461- бетида Маҳмуд Кошғарий луғати асосида (Девон, II, 341) қот- феъли келтирилиб, ’оставлять, покидать, забрасывать' маъносини англатиши айтилган. Балки қутул— сўзини ҳосил қилишда шу қот— феъли асос бўлгандир.