O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚУТҚАР

Tasnif: кўнгилсиз, оғир, хавфли ҳолатдан халос қил—'. Мени шарманда бўлишдан шу киши қ у т қ ар и б қо л д и. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз қут— феълига -қар орттирма қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ДС, 473), ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: қут- + қар = қутқар- > қутқ äр-. Маҳмуд Кошғарий нимагадир жарангсиз т ундошидан кейин бу қўшимчанинг жарангли ундош билан бошланадиган —ғар шакли билан ҳосил қилинган сўзни келтирган: қутгарды (Девон, II, 224). Бундан қатъий назар, манбаларда 'халос бўл—' маъносини англатган қут— феъли акс эттирилмаган. ДСнинг 461- бетида Маҳмуд Кошғарий луғати асосида (Девон, II, 341) қот— феъли келтирилиб, 'оставлять, покидать, забрасывать' маъносини англатиши айтилган. Балки қутқар— сўзини ҳосил қилишда ана шу қот— феъли асос бўлгандир.