O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚУЧОҚ

Tasnif: икки қўл билан қамраб ўз бағрига босиш ҳолати'. Ғуломжон онасининг иссиқ қучоғидан бўшаб, секин ўрнадан турди (Мирзакалон Исмоилий). Бу от қадимги туркий тилда 'икки қўл билан бағирга бос—' маъносини англатувчи қуч- феълидан -(а)қ қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик ўзбек тилида қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: қуч— + ақ = қучақ > қучâқ. Маҳмуд Кошғарий луғатида бу сўзнинг 'икки қўл билан қамраб олишга тенг миқдор' маъноси акс эттирилган (бу маъно ЎТИЛда шу сўзнинг учинчи маъноси сифатида берилган).