O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚЎЗҒА

Tasnif: фаол намоён бўл—Унинг келишини эшитгандан бери нафрати қ ў з ғ а б, ўзини қўйгани жой тополмай қолди (Мирзакалон Исмоилий). Бу сўзни қозы— сўзи билан қиёслашдан кўринадики, ҳар иккиси учун қоз— қисми асос бўлган, лекин бундай феъл луғатларда мустақил ҳолатда келтирилмаган; Маҳмуд Кошғарий луғатидаги қозутты сўзи ҳам (Девон, II, 353) шу қоз- феълидан ҳосил қилинган. Қозға- феъли эски ўзбек тилида кучайтириш маъносини ифодаловчи -ға қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинчалик а унлиси ä унлисига алмашган: қоз— + ға = қозға— > қозғä—.