O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚЎНДОҚ II

Tasnif: милтиқ, автомат каби қуролларнинг темирдан ясалган қисмлари ўрнаштирилган, отганда елкага тираб туриладиган қисми'. Қорабоев автомат қ ў н д о ғ и билан офитсернинг бошига шундай урдики, автомат қ ў н д о ғ и ҳам синиб учиб кетди (Адҳам Раҳмат). Бу от эски ўзбек тилида 'чақалоқни туғилган заҳоти ўраладиган йўргак' маъносини англатувчи қондақ I отидан маъно тараққиёти асосида ўсиб чиққан; кейинчалик а унлиси â унлисига алмашган: қондақ I -» қондақ II > қондâқ II. ;