O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚЎШАЛОҚ

Tasnif: иккита бир—бирига ёпишган'. Кампир .. бир жуфт қ ў ш а л о қ анорни рўмолидан олиб, Адолатга узатди (Иброҳим Раҳим). Бу сифат эски ўзбек тилида 'бирлаштир—' маъносини англатувчи қош- феълининг 'ўзлик' маъносини ифодаловчи -(ы)л қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан -(а)қ қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги ы унлиси а унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (қош- + ыл = қошыл-) + ақ = қошлақ > қошалақ > қошалâқ.