O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚЎШИҚ

Tasnif: ашула'. Кўча томонда чилдирма ва қ ў ш и қ эшитилди (Парда Турсун). Қадимги туркий тилда 'бирлаштир—' маъносини англатувчи қош— феълидан -(у)ғ қўшимчаси билан ясалган бу от (Девон, I, 357; ДС, 460) асли 'шеър', 'қасида' маъносини англатган, маъно тараққиёти натижасида ' ашула қилиб айтиладиган шеър', умуман ' ашула' маъноси юзага келган; эски ўзбек тилида бу сўз охиридаги ғ ундоши қ ундошига алмашган (ССТТН, II, 84); кейинчалик иккинчи бўғиндаги у унлиси и унлисига алмашган: қош— + уғ = қошуғ > қошғуқ > қошиқ.