O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚЎШНИ

Tasnif: яшаш жойи ёнма—ён кишилар бир—бирига нисбатан'. [Қосимжоннинг] ойиси қ ў ш н и билан гаплашиб турарди (Ўлмас Умарбеков). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли ' маълум сатҳдан жой ол—' маъносини англатувчи қон— феълидан -чы қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик ч ундоши ш ундошига алмашган (ДС, 460), сўнгра нш ундошлари ўрин алмашган (ДС, 455); ўзбек тилида ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қон— + чы = қончы > қоншы > қошны > қошни. Маҳмуд Кошғарий қадимги туркий тилда бу сўзнинг қошны шакли ҳам, қоншы шакли ҳам қоидага мос ва тўғри деб таъкидлайди (Девон, I, 408). ДСда келтирилган мисоллардан дастлабги шакл қоншы экани сезилиб турибди.