O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲУРКОВУЧ

Tasnif: ҳар нарсадан чўчийверадиган'. Мен .. ҳурковуч кийикдай оёғимни бир ерга ғуж қилиб қочишга ҳозирлаган эдим (Ғафур Ғулом). Бу сўз асли эски ўзбек тилида ҳӱрк- феълининг кучайтириш (' такрор') маъносини ифодаловчи —и қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан —гӱ қўшимчаси билан ҳосил қилинган сифатдош шаклига —чи қушимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик г ундоши в ундошига, в ундошининг олдидаги и унлиси а унлисига алмашган, сўз охиридаги и унлиси талаффуз қилинмай қўйган, шундан сўнг а унлиси â унлисига алмашган, ӱ унлила рининг юмшоқлик белгиси йўқолган: [(ҳӱрк— +и = ҳӱр— ки-) + гӱ = ҳӱркигӱ] + чи = ҳӱркигӱчи > ҳӱркавӱчи > ҳӱркавӱч > ҳуркâвуч.