O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АБАДИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз ъabadiyy(un) шаклига эга (АРС, 21); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: ъabadiyy -> абадий. Бу сўз если 'ёввойи бўлди' маъносини англатувчи ъabada феълининг (АРС, 21) 'поёни йўқ бўлди' кўчма маъноси билан ҳосил қилинган ъabad(un) масдаридан (УАЯ, 568) -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), 'поёни йўқ', 'мангу' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 21). Ўзбек тилида бу сўздан абадийлаштир- феъли ясалган ва бу феълдан абадийлаштириш оти (асли ҳаракат номи) ҳам ҳосил қилинган. '