O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АВЖ

Tasnif: арабча от сўз ъav((un) шаклига эга (АРС 49); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а унлисига алмаштириб қабул қилинган: ъavÇ -» авж. Бу сўз асли 'энг юқори нуқта' маъносини англатади (АРС, 49); ЎТИЛда шу маъно асосида юзага келган 'энг кучайган, энг зўрайган пайт' маъноси қайд қилинган (I, 23). Ўзбек тили луғатида араб тили луғатида акс этмаган маъно - 'куйнинг энг юқори пардаси' ҳам таъкид\анган (Бундай маъно ТжРСнинг 17- бетида ҳам қайд этилган). Ўзбект тилида авж сўзи асосида 'нақ', 'айни' маъносини англатувчи авжи равиши шаклланган, авж отидан -лан қўшимчаси билан авжлан- феъли ҳам ясалган.