O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АДАБ

Tasnif: Бу арабча сўз ъadab(un) шаклига эга (АРС 28) , ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига алмаштириб қабул қилинган: ъadab -> адаб. Бу сўз асли хушмуомала бўлди', 'тарбияли бўлди' маъносини англатувчи ъaduba феълининг (АРС' 28) масдари бўлиб ( АУЯ, 568), араб тилида 'хушмуомалалик', 'тарбия' адабиёт' маъноларини англатади; ўзбек тилида 'ўзини тута билиш , 'ахлоқ' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ,I, 26). Ўзбек тилида бу сўздан адабли, адабсиз сифатлари ясалган.